Қурилиш материалларининг тўртта позицияси бўйича имтиёзлар муддати 3 ойдан кейин тугайди (2018 йил 30 сентябрдаги фармон). Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2018 йил 17 январдаги қарори билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати тасдиқланган:

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

3.

Қурилиш ойнаси

7003, 7004, 7005

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

Қабул қилинган фармон билан фақат кўмир бўйича мазкур имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2018 йил 1 октябрдан кучга кирди.