Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган «Дэвис кубоги» баҳслари кейинги йилдан янгича форматда ўтказилади. Унга кўра, саралаш босқичида 24 та терма жамоа 12 жуфтликда иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Куни кеча мусобақанинг саралаш баҳсларига Қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонлик теннисчилар 2019 йилнинг февраль ойида Сербия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Сербия терма жамоаси сафида жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Новак Жокович ҳам кортга чиқиши мумкин.

Тўқнашув ғолиби турнирнинг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўйинлар 2019 йилнинг 1−2 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Саралаш босқичи жуфтликлари: