27 сентябрь куни 13:49 да Тошкент метрополитенинг Новза бекатининг иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Метрополитен ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли талаба ўз вақтида қутқариб олинди ва тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилди.

Талаба шифохонага кетишдан олдин ўзининг тоби қочганлиги туфайли шундай воқеа содир бўлганни ва метрополитен хизматининг воқеада айби йўқлигини таъкидлаган.