Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Президентнинг 2018 йил 12 апрелдаги фармонига мувофиқ импорт товарлари амалда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келишидан олдин товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, қарор билан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати ҳамда уни амалга ошириш схемаси тасдиқланди.

Олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси қуйида келтирилган: