Ўзбекистонда халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланишни эркинлаштириш режалаштирилмоқда, уланиш барча операторлар учун очиқ бўлади. Бу чора 2019−2021 йилларда Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш йўл харитасида ўз аксини топган.

Бугунги кунда мамлакатдаги барча провайдерлар интернетга «Ўзбектелеком» миллий телекоммуникациялар оператори орқали уланади.

Мазкур йўналишни эркинлаштиришни кўзда тутувчи ҳужжат 2020 йил 1 январга қадар қабул қилиниши лозим. Бунинг учун хусусий инвесторлар ва тадбиркорлар маблағлари жалб этилади.

Бу энг охирги истеъмолчилари учун интернетга уланиш нархларининг арзонлашишига олиб келади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 февралга қадар аҳолини, жумладан LTE ва WIMAX стандартлари бўйича ишловчи мобил тармоқларни ривожлантириш ҳисобига кенг полосали интернет билан қамраб олишни кенгайтириш мўлжалланмоқда.

Стратегия йўл харитасида 2021 йилга қадар технология ва коммуникациялар соҳасидаги хизматлар экспорти ҳажмини умумий миқдорнинг 4 фоизигача ошириш кўзда тутилган.