23 сентябрь куни Туркия Республикасининг Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Туркия парламенти раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Туркия делегацияси ташрифи дастурига кўра Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюриш режалаштирилган.