Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар ёрдамида сентябрнинг 20 куни давомида автомобилларнинг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши бўйича 33 та ҳолат қайд этилди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, 25 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 21 та автомобилларни пиёдалар йўлаши бўйлаб ҳайдаш, 17 та автомобилни бошқариш вақтида мобил телефонидан фойдаланиш ва 6 та тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

Аввал хабар қилинганидек, 1 сентябрдан бошлаб Тошкент ИИББ ЙХҲБ Компьютерлаштирилган тизимлар операторлари беш турдаги ЙТҲ қоидабузарликларини қайд этмоқда. Бунинг учун 15 нафар ходим сафарбар қилинган.

Қолган икки турдаги қоидабузарлик — светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланиш ва рухсат берилган тезликни ошириш — автомат режимда қайд этилмоқда. 20 кун давомида камералар чорраҳаларда 23 та «қизил"дан ўтиш ва 7 та 1.1−7 йўл белгисига амал қилмаслик ҳолатини қайд этган.

ЙҲҚ бузилишини автомат қайд этиш тизими шаҳардаги 115 та чорраҳада фаолият кўрсатмоқда.