Жорий йилнинг 18 сентябр куни соат 13:40 да Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида ЙТҲ ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда марказий кўчадаги автоуловлардан бир пиёдалар учун мўлжалланган йўлакчага ўтиб кетиши оқибатида қўлида ёш боласини кўтариб олган онага енгил тан жароҳатини етказади. Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари она ва боланинг саломатлигидан хабар олиш мақсадида шифохонага борди. Жабрланувчи фуқаро Қодирова Нодира Абдураҳмонова ва унинг фарзанди Бахтиёров Саидумар Дилмурод ўғли ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Шифокор Неъмат Тугаловичнинг таъкидлашича, она бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, энса соҳасини юмшоқ толаларини эзилиши, бола бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Ҳозирда Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

ЙТҲни содир этган 01 / Q 014 NA рақамли «Мерседес-Бенц» хайдовчисига нисбатан чора кўрилган. Автоулов жарима майдончасига олиб борилган.

Маълумот ўрнида Қодирова Нодира Абдураҳмонова шу куни икки фарзанди билан бўлган. Улардан бирини 241-сонли умумтаълим мактабидан олиб келаётган бўлган. Мактаб ёшидаги фарзанди соғ саломат.