Тошкент ахборот технологиялари (ТАТУ) ва Белорусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ахборот технологиялари қўшма факультетини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади, дея хабар қилди АКТ вазирлиги матбуот хизмати.

Қўшма факультет битирувчилари ОТМларнинг қўш дипломига эга бўлиб, магистратура таълимини ТАТУ ёки БДИРУда давом эттиришлари мумкин.

Мутахассислар рус тилида БДИРУнинг қуйидаги мутахассисликлари ва таълим йўналишлари бўйича таълим олади: ахборот технологиялари дастурий таъминоти, дастурлаштирилувчи мобил тизимлари ва сунъий интеллект.

Факультетда таҳсил олиш пулли бўлиб, икки босқичда ташкил этилади, улардан биринчиси ТАТУнинг биринчи ва иккинчи босқич талабаларига таълим беришни ўз ичига олади.

Иккинчи босқичда эса ўқиш Белорусда бўлиб ўтади. Унда учинчи ва тўртинчи босқич талабалари таҳсил олиб, диплом лойиҳасини ҳам Белорусда ҳимоя қилади.