9 сентябрь куни соат 09:00 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан оқиб ўтган Шовот каналидан она ва қизининг мурдалари топилди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

1988 йилда туғилган аёл Х. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи Урганч туман Шохидонар маҳалласида истиқомат қилган.

Терговга қадар текшириш давомида аниқланишича, Х. турмуш ўртоғи М. ва қайнонаси З.нинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб беришмагани ва 1 сентябрь куни турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб бормаганидан хафа бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмасдан 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда яшаш уйидан вояга етмаган фарзанди Н. ни олиб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.