Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми кумуш медални қўлга киритди.

Финал босқичида +3.648 натижа кўрсатган Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова иккинчи ўрин соҳиби бўлди.