Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Светлана Радзивил олтин, Надия Дусанова кумуш медални қўлга киритди.

Баланликка сакраш баҳсларида ўзбекистонлик икки спортчи охирги лаҳзаларга қадар олтин медаль учун кураш олиб борди. Якунда тажрибалироқ бўлган Светлана Радзивил ғолиб бўлди.

Шу билан бирга Радзивил Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Ўзбекистонлик спортчилар қўлган киритган олтин медаллар сони 12 тага етди.