Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Суҳроб Хўжаев босқон улоқтириш бўйича мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.

У босқон улоқтириш баҳсларида 74,06 метр натижа кўрсатган ҳолда бронза медалига эга чиқди. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бу Суҳробнинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 11 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.