Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик Абдумалик Салимов пинчак силат мусобақаларида қатнашиб, бронза медали соҳиби бўлди.

Яримфиналда индонезиялик Иқбал Пратамага қарши жанг қилган Абдумалик Салимов мазкур баҳсда 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 5 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритди.