Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Ушбу муваффақият теннисчига нафақат Осиё ўйинлари ғолиблиги унвонини, балки 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тақдим этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон спорт делегацияси 16 йил ичида илк маротаба теннис бўйича Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди. Бунгача 2002 йили Пусан мезбонлик қилган Осиё Олимпиадасида Ирода Тўлаганова олтин медалга сазовор бўлганди.

Шунингдек, Денис Истомин мамлакатга Токио 2020 учун илк лицензияни ҳам олиб берди. Демак, теннисчи ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.