Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.