Рио Олимпиадаси совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртимиз фаолиятидаги тўртинчи жангида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқди.

Шаҳрам учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди ва профессионал фаолиятидаги тўртинчи ғалабага эришди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда, профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39тага етди. У жангларининг 31 тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган. Олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Бугун у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.