Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон руҳи покига Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларга Амир Темур ҳаёти, ушбу мақбара қурилиши ҳақида сўзлаб берилди.

Тожикистон президенти ўзи учун Амир Темур ва темурийлар давлати тарихига оид янги жиҳатларни кашф этганини таъкидлади.