Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан эндиликда тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар замонавий автомат-стационар ва мобил радарлар ёрдамида аниқланади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

15 август куни 237 ҳайдовчи тезлик қоидаларини бузгани аниқланди.

Мазкур аппарат-дастурий комплекси реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликларни қайд этади ва симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси"нинг Тошкент шаҳар филиали маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузар ҳам бу ҳақда почта орқали хабардор қилинади. Таъкидлаш ўринли, бу радарнинг ишлаш фаолиятида ходимлар иштироки талаб этилмайди.

Бугун, 16 август куни мобил радарлар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:

Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, «Элбрус» ресторани, соат 9.00 дан;

Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, «Корзинка — Аэропорт», соат 11.00 дан;

Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7-Автокорхона, соат 14.00 дан, Олий Мажлис биноси, соат 16.00 дан;

Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, «Юлдуз» АЖ, соат 18.00 дан.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақиради. Унутманг, юқори тезлик ЙТҲларининг асосий сабабчисидир!