2018 йил 10 август куни соат 02−05да вояга етмаган 20 ёшли йигит ва 17 ёшли қиз қўл ушлашиб поезд йўлига ўтириб олган. Поезд уриб кетиши натижасида уларнинг иккиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz"га маълум қилди.

Ҳодиса «Жарқўрғон-Разьезд 165» темир йўл бекатлари оралиғи 4502 км. 2-пикетида содир бўлган

Марҳумлар:

1) Г.Ҳ. 2001 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, тумандаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Қумқишлоқ маҳалласида яшаган .

2) К.Б. 1998 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, вақтинча ишсиз, Жарқўрғон тумани, Қумқишлоқ маҳалласида яшаган.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, ёшлар қизнинг оиласи уларнинг турмуш қуришига қарши бўлгани сабабли ўз жонига қасд қилишга қарор қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.