7 август куни соат 22:00 дан бошлаб Нукус — Амир Темур чорраҳасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур майдонига қадар автотранспортлар қатнови вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манба маълумотига кўра, юқорида кўрсатилган кўчаларда автотранспортлар қатнови йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш депортаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишлари олиб бориши муносабати билан вақтинчалик тўхтатилади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати шунингдек вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарлардан ва пойтахт меҳмонларидан (изоҳ бизники — таҳр.) узр сўраган.