3 август куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида Хаитов Актам Ахматович партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.

Актам Хаитов шу вақтга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

2013 йил декабрдан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Содиқжон Турдиев эса 2017 йил августида Андижон вилояти Жалақудуқ туман ҳокими лавозимига тайинланган.

Йиғилишда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди, дейилади хабарда.