Бекзод Шавкатович Усмонов «Тошкент» Республика фонд биржаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилди РФБ матбуот хизмати.

У биржани 2015 йил кузидан буён бошқариб, ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган Алишер Эдуардович Юлдашев ўрнига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Бекзод Усмонов президент ҳузуридаги Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Иқтисодиёт вазирлигида фаолият кўрсатган.