Тошкентда Ойбек кўчасидаги яна бир чорраҳа — Саид Барака билан кесишма (мўлжал — Savdogarbank биноси) очилди.

Ҳокимият матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, мазкур қарор аҳоли илтимослари бўйича қабул қилинди.

Бир неча кун олдин эса Ойбек кўчасидаги бошқа чорраҳа — 2011 йилда ёпиб қўйилган Фидокор (собиқ Чехов кўчаси) кўчаси билан кесишма очилган эди.