«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг HY272 маршрути бўйича Истанбул — Тошкент рейси ҳаво лайнерининг техник носозлиги сабабли 30 июль куни (10:30) тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

HY272 рейсининг Истанбулдан учиш вақти 31 июль куни соат 4:00 (Истанбул вақти)да экани белгиланганди. Тошкентга қўниш вақти эса 31 июль соат 10:30 (Тошкент вақти)га белгиланган эди.

30 июль кунги HY272 рейсига чипта олиб, рўйхатдан ўтган одамлардан 31 июль куни Истанбул вақти билан соат 1:00 га Отатурк аэропортига келишлари сўралади.

Компания юзага келган камчилик учун узр сўрайди.

Тошкент аэропортининг маълумотлар хизмати: (+99871) 140−28−01/-02/-03/-04.