Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги хорижлик сармоядорларни мамлакатда хусусий умумтаълим мактаблари очишга таклиф қилмоқда, дея хабар берди ХТВ матбуот хизмати.

Хусусий мактабларда ахборот технологиялари, табиий фанлар ва хорижий тиллар каби йўналишлар бўйича янги ўқув услублари ва ўқув режаларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Халқ таълими вазирлиги хусусий мактаблар ташкил этишга сармоя киритишни енгиллаштириш, инвесторлар ҳимояси ва давлат кўмагини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойиҳаларини тайёрлайди.

«Аминмизки, хусусий мактаблар секторидаги улкан хилма-хиллик ва рақобат болаларимиз учун таълим тизимини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, — деди вазир Шерзод Шерматов. — Барча халқаро мактабларни болаларимиз учун юқори сифатли таълимни тақдим этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақириб қоламиз».

Ҳамкорлик масалаларида privatschools@xtv.uz электрон почтаси ёки (+99894) 640−95−39 телефни орқали мурожаат қилиш мумкин.