Бош прокуратура томонидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К. иш юритувидаги хорижий корхона таъсисчилигида ташкил этилган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47.300 АҚШ долларини олганлиги ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича К.га ЖКнинг юқоридаги моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.