26 июль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшаган Х.Б. маст ҳолда ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини шу маҳалла ҳудудидаги ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги сабаб «Хазарбоғ» каналига тушиб кетган.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур ҳодиса натижасида ҳайдовчи Х.Б. ва унинг йўловчиси Ш. П. воқеа жойида ҳалок бўлган.