Ҳар бир илмий ишга маҳсулот сифатида қаралиши ва унинг харидори бўлиши лозим, деди Ўзбекистон президенти 20 июль куни Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташрифи доирасида ФА ва илмий тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан мулоқотида.

«Бироқ ўрганишлар шуни кўрсатдики, олимларимизнинг бор-йўғи 43 та илмий ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш имкониятлари мавжуд», — деди президент.

Илмий янгилик бирор бир соҳага иқтисодий наф келтирмаса, ёки реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб амалга оширилмаса, уларнинг нима кераги бор? Қачонгача ўзимизда шунча салоҳият бўла туриб оддий эҳтиёт қисмлари чет элдан импорт қиламиз? 14 млрд доллар импорт келаяпти. Мана бизнинг резервимиз. Шу пулларни сизларга берайлик", — дея олимларга юзланди Шавкат Мирзиёев.

Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ҳадеб импорт қилавермасдан, ўз маблағларининг бир қисмини илмий изланишларга йўналтиришга панжа ортидан қараб келмоқда. Агар олимларимизга етарлича шароитларни яратиб берсак, улар импорт ўрнини босувчи технологияларни ўзимизда яратиб бера оладиларми? Мен бунга ишонаман — қила оладилар.

Президентнинг маълум қилишича, сўнгги беш йилда мамлакат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига олиб борилган илмий амалий изланишлар натижалари бўйича 700 дан ортиқ илмий ишлар натижаларига патент олинган. Бироқ уларнинг атиги 18 таси (0,5 фоизи) амалиётга жорий этилган.


Коллежни тугатган бола битта ариза ёза олмайди — президент

Сизларга бир рост гапни айтайми? Коллежни тугатган бола битта ариза ёза олмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Гапим ҳақиқат. На кирилчада, на лотинчада. Нима учун Мактабгача таълим вазирлигини туздик? Бир ярим мингдан кўпроқ МТМ очмоқчимиз. Тарихда бўлмаган. Агар биз мактабгача таълим ривожлантирмасак, қишлоқ жойларда мактабга келаётга болаларнинг сифати, савияси ҳозирги талабга мутлақо жавоб бермайди.