Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Жанубий Кореянинг NCG ENGINIRING компанияси 100 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналарини ўз ичига олган саноат зонаси ва ишчи-ходимлар учун аҳоли пунктини қуришга киришди. 22 июль куни илк корхонага рамзий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пойдевор қўйиш маросимида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда NCG ENGINIRING компанияси президенти Жанг Ил Квэон иштирок этди.


Лойиҳа 2018−2023 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ташкил этиладиган саноат зонасига қиймати 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги сармоя киритилади. 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.