Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача мазкур рўйхатда 66 та ташкилот мавжуд эди.