«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан Тошкент-Урганч йўналишида қўшимча поезд қўйилди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Поезд Тошкентдаги Жанубий вокзалдан 17, 19, 21, 23, 25 июль кунлари соат 14:30 да жўнаб кетади. Урганчдан эса 19, 21, 23, 25, 27 июль кунлари соат 10:00 да йўлга чиқади.

Қўшимча маълумотларни вокзал маълумотхонасидан олиш мумкин.