Ўзбекистонлик боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров, Шахрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев АҚШда профессионал рингдаги навбатидаги ғалабасини қўлга киритди.

Фазлиддин Ғойибназаров (5−0−0, 2 КО) Янги Орлеандаги бокс кечасида америкалик Кевин Жонсонга (5−1−0, 2КО) қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик ҳакамларнинг қарорига кўра ғолиб бўлди (78:74, 78:74, 78:74).

Шахрам Ғиёсов (3−0−0, 2 КО) Лос-Анжелесдаги бокс шоуси доирасида мексикалик Дэниел Эчеверриага (19−6−0, 17 КО) рингга кўтарилди. Бухоро вакили биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибининг гавда қисмига кучли зарба бериб, нокаутга учратди.

Муроджон Аҳмадалиев (3−0−0, 2КО) ҳам худди шу рингда аргентиналик Луис Молина (7−5−1, 2 КО) билан жанг қилди. Олти раундлик баҳсда ўзбекистонлик боксчи очколар бўйича ғалаба қозонди (59:53, 59:53, 59:53).