9−15-июль кунлари Ўш шаҳрида (Қирғизистон) Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Музокаралар чоғида 2−7-июль кунлари Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган участкаларда ўтказилган қўшма дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди.

Қўшма дала текширувлари натижасида икки ҳудуддан, жумладан Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланди.