Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг қоидабузарликлар тўғрисидаги мурожаатларидан сўнг Тошкент вилояти Суд-экспертиза бюроси бошлиғи Муҳамадали Ҳайдаровни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар берди.

Мурожаатлардан сўнг ССВ бюрода хизмат текширувини ўтказди. Ўрганишлар натижасида ойлик иш ҳақи тўловлари ва уларга тенглаштирилган тўловлар нотўғри ҳисоб-китоб қилингани ва тўлангани аниқланди.

Экспертизалар ўтказиш ва хулосаларни тайёрлашда яроқсиз тиббий ускуналардан фойдаланилган.

Тўпланган маълумотлар айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига тақдим этилди.