Тошкентнинг Юнусобод тумани, 15-даҳасида жойлашган Crystal супермаркетида бугун ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда ёнғин ифодаланган фотосурат ва видоёзувлар тарқади.

Таъкидлаш ўринли, мазкур ёнғин натижасида пайдо бўлган қора тутун шаҳарнинг узоқ туманларида ҳам кўринди. Видеоёзувларда ўт ўчириш машиналарининг катта куч билан ёнғинни батараф этишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.