Навоий вилояти молия ва ғазначилик органлари раҳбарлари бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маошлари ва таътил пулларини тўлаш жадвали бўйича ортда қолишга йўл қўйганлари учун қатъий огоҳлантирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Июлда Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимлари маошлари ва таътил пулларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун 532,5 млрд сўм миқдорида мақсадли маблағни ажратган.

Шу билан бирга, 6 июлда республика бўйича биринчи навбатдаги харажатлар тўловлари 85,8 фоизни ташкил этган. Тўловларнинг энг паст кўрсаткичи айнан Навоий вилоятида кузатилмоқда — 60 фоиздан бир оз ошиқроқ.