Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари давом этмоқда. Бугунги куннинг илк ўйинида Швеция ва Англия терма жамоалари куч синашди.

Мазкур баҳс олдидан экспертлар инглизларнинг устунлигини тахмин қилишганди ва бу амалда ўз исботини топди.

Учрашув тенг курашлар билан бошланди. 1-тайм ўрталарига келиб Англия терма жамоаси устунликни ўз томонига оғдира бошлади. 30-дақиқага келиб бурчакда узатилган тўпни Магуайр боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

Иккинчи таймни шведлар катта иштиёқ билан бошлашди. Бироқ британияликлар бундан саросимага тушмадилар ва 58-дақиқада Алли фарқни иккитага етказди. Мазкур ҳисоб баҳс охирига қадар ўзгармади.

Эндиликда Англия яримфиналда Россия — Хорватия учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

Швеция — Англия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 — 30 Магуайр, 0:2 — 58 Алли.

Швеция — Ольсен, Крафт (Янссон, 85), Линделёф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Ларссон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Берг, Тойвонен (Гвидетти, 65).

Англия -Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Ҳендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Янг, Лингард, Алли (Делф, 77), Стерлинг (Рэшфорд, 90), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88), Ларссон (90).

Видео