Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Остона шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтига президент Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остонанинг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун келган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида «Остона» халқаро молия марказини бориб кўрди.