Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага келди, хабар берди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.