Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 1/8 финалида Дания устидан ғалаба қозонди. Нижний Новгородда бўлиб ўтган учрашув 1:1, пенальтилар бўйича эса 3:2 ҳисобида якунланди.Томонлар биринчи тайм бошиданоқ гол урди. 1- дақиқада Дания ҳимоячи Матиас Занки Йоргенсеннинг аниқ зарбаси ҳисобига ҳисобни очди. Бироқ хорватлар орадан уч дақиқа ўтиб ҳужумчи Марио Манжукич голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақтда жамоалар ошқа гол киритмади. Қўшиб берилган вақтда, 116-дақиқа хорват ярим ҳимоячиси Луки Модрич пеналтидан зарба берди, бироқ Каспер Шмейхел уни қайтарди.

Ўйин натижасини пенальтилар серияси ҳал қилди, унда хорватларнинг қўли баланд келди. Каспер Шмейхел учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Хорватия чорак финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Россия билан ўйнайди. Учрашув 7 июль куни 23:00 да Сочидаги «Фишт» стадионида бўлиб ўтади.

Видео

YouTube`да кўриш