Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Унга кўра, 15 июлдан 15 июлдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.

Шунингдек, 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

  • иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;
  • ёшга доир пенсиялар — ойига 360 460 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.

Фармонда хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга 15 июлдан бошлаб мазкур ҳужжатда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириш топширилди.

Бунга қадар энг кам иш ҳақи 2017 йил декабрда ўртача 15 фоизга оширилган эди.