30 июнь, шанба куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар пойтахтнинг Темирйўлчилар ва Ҳайдар Алиев кўчалари автотранспортлар учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ёшлар куни муносабати билан Миробод туманида марафон ўтказилиши сабабли йўллар ёпилади. Марафон 8:00 да Темирйўлчилар кўчасида жойлашган автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчасидан бошланади.

Тошкент шаҳар ИИББ барча хоҳловчиларни марафонда қатнашишга таклиф қилади.