2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Англия терма жамоаси Панама устидан йирик ҳисобда устун келди, Япония ва Сенегал эса муроса йўлини танлади.

Англия 6 : 1 Панама

Англия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Панама устидан йирик ҳисобда устун келди. Нижний Новгородда бўлиб ўтган ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.

Ҳимоячи Фелипе Балой Панаманинг жаҳон чемпионатларидаги илк голига муаллифлик қилди.

Англия ва Бельгия термалари олти очко билан мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олди. 28 июнь куни бўлиб ўтадиган бир ўйинда эса G гуруҳидаги ғолиблар номи аниқ бўлади. Панама ва Тунис 1/8 финалига чиқиш имкониятини бой берди.

Видео

Япония 2 : 2 Сенегал

Африка жамоаси икки марта ҳисобда олдинга чиққан бўлса ҳам, японлар натижани тенглаштиришнинг уддасидан чиқди. Сенегалликлар голи Садио мане ва Мусса Ваг томонидан киритилган бўлса, Япония учун Такаси Инуи ва Кейсуке Хонда гол киритди.

Япония ва Сенегал тўрт балдан H гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни банд этди. Уларнинг рақиблари — Польша (0) ва Колумбия (0) учрашуви 24 июнь куни 23:00 да бошланди.

Видео