Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқ орқали аҳолига мурожаат қилиб, мактаб таълими тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш учун таклифлар билдиришларини сўради.

«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди», — деб ёзади Шерзод Шерматов.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича фуқаролар ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришлари сўралади. Таклифларни қуйидаги онлайн форма орқали (аноним равишда бўлса ҳам) юбориш мумкин.