Ўзбекистон ва Қозоғистон авиацияси раҳбарияти Остонада бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакатнинг катта шаҳарлари ўртасидаги рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтиришга келишиб олишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент ва Остона ўртасидаги рейслар ҳафтасига 4 мартадан 6 мартага кўтарилади. Тошкент ва Олмаота ўртасида эса ҳафтасига ҳар икки томон учун 7 мартадан 10 мартача кўтарди. Умуман олганда Миллий авиакомпания бу йўналишларда ҳафтасига 32 та рейсни амалга ошира олади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Air Astana ўртасида шартнома имзоланиши бўйича кодшеринг келишувига эришдилар.

МАК А320 самолётида Олмаотага ҳар куни учишларни амалга оширади, Остонага эса бир ҳафтада тўрт марта: ҳафтанинг биринчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи кунлари училади.