Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

Франция ва Перу терма жамоалари ўртасидаги баҳсда европаликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олган французлар 34-дақиқада Килиан Мбаппе киритган голдан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Мазкур гол ўйинда ягона бўлиб қолиши билан бирга, Францияга плей-офф йўлланмасини тақдим этди.

Иккинчи бўлимда перулик футболчилар бир неча бор узоқдан хавфли зарба йўллаган бўлишларига қарамай, уларнинг бари ноаниқ чиқди.

Франция — Перу 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 — 34 Мбаппе.

Франция — Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Канте, Погба (Нзонзи, 89), Мбаппе (Дембеле, 75), Гризманн (Фекир, 80), Матюиди, Жиру.

Перу — Гальесе, Адвинкула, Рамос, Родригес (Сантамария, 46), Трауко, Акино, Йотун (Фарфан, 46), Каррильо, Куэва (Руидиас, 82), Флорес, Герреро.

Оголантиришлар: Матюиди (16), Герреро (23), Акино (81), Погба (86).