Марокаш терма жамоаси мундиал саралашида Ўзбекистондан ҳар икки ўйинда устун келган Эрон терма жамоасига қарши майдонга чиқди.

Учрашув олдидан кўпчилик экспертлар Эрон терма жамоасининг имкониятларини юқори баҳолаганди ва бу фикрлар баҳс давомида ҳам ўз тасдиғини топди.

1-таймдаги энг хавфли вазият Сардор Азмун иштирокида бўлди. Қозоннинг «Рубин» клуби вакилининг дарвозабон билан яккама-якка чиқиб берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

Иккинчи таймда форслар босимни кучайтирди, марокашликлар эса дуранг натижани сақлашга қарши эмасликларини кўрсатиб турдилар.

Учрашув 0:0 билан якунланадигандек туюлаётган бир вазиятда Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Бухаддуз жаримадан узатилган тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Африкаликларда ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмади.

Марокаш — Эран 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 — 90, автогол Буҳаддуз.

Марокаш — Муҳаммадий, Амрабат (Амрабат, 76), Бенатия, Саисс, Ҳакимий, Аҳмадий, Буссуфа, Зиеш, Белҳанда, Харит (да Кошта, 82), Каабий (Буҳаддуз, 77).

Эрон — Бейранванд, Резаян, Пуралиганжи, Чашмий, Ҳажсафий, Иброҳимий (Ҳусайний, 80), Жаҳонбахш (Годдос, 85), Шожайи (Таримий, 68), Амирий, Ансарифард, Азмун.

Огоҳлантиришлар:

Шожайи (10), Аҳмадий (34), Жаҳонбахш (47), Ансарифард (90).