Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Внуково-2» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

Таомилга кўра, Президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи — бўри «Забивака» қарши олди.

Шавкат Мирзиёев «Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Давлат раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри «Забивака» ёнида суратга тушди.