28 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Аҳатов таништирилди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Аввал у ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Бунга қадар Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаган Улфат Қодиров эса ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаментига раҳбар бўлди.